Неймар Америка кубогини ўтказиб юборади

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби аъзоси ва Бразилия терма жамоаси етакчиси Неймар 2024 йилги Америка кубогида ватани термасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда терма жамоа шифокори Ласмар маълум қилди. 

Манбага кўра, 2024/2025 йилги мавсум бошида тўлиқ сафга қайтиши режалаштирилган Неймарни кейинги ёзгача тикланишга мажбурлашдан маъно йўқ. 

Америка Кубоги 2024 келаси йилнинг 20 июндан 14 июлига қадар АҚШда бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Неймар 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Бразилия ва Уругвай терма жамоалари ўртасидаги ўйинда жароҳат олган эди. Кейинчалик футболчига чап тиззасидаги хочсимон пайнинг узилиши ташхиси қўйилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Неймар Бразилия Ал-Ҳилол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг