Nexia ва “Жигули” тўқнашиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Жамият 8910
image

Қашқадарё вилояти Касби туманида Nexia ва “Жигули” тўқнашиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, уларнинг 2 нафари ёш бола бўлган. Бу ҳақда Касби туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, йўл транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 8 май куни Қашқадарё вилояти Касби туман Тошқўрғон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4р-92 “Қарши-Таллиқўрғон-Касби-Жейнов” автомобиль йўлининг 26-километрида содир бўлган.


 
Қайд этилишича, ҳаракат қоидаларини қўпол равишда бузиб, катта тезликда келаётган “ВАЗ 21-01” автомобили ва йўлнинг қарама-қарши томонидан катта тезликда ҳаракатланаётган Nexia автомобили бир-бири билан тўқнашган. Тунги соат 22:10 да содир бўлган ушбу автоҳалокат бир йўла 7 кишининг умрига якун ясаган. Автомобиллар ичида бўлганларнинг яна икки нафари шифохонада ҳаёт учун курашмоқда.

Маълум қилинишича, вафот этганларнинг икки нафари болалар – бири 1 ёшли, яна бири эса 4 ёшли бўлган. Қолганлари ҳали қирқ ёшга ҳам етмаган шахслар эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Ёзёвон туманидан ўтган А-373 йўлида содир бўлган йўл-транпорт ҳодисасида 2 оиланинг 6 нафар аъзоси ҳалок бўлганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 448
Рейтинг: 2.9
t
×