“Кальмар ўйини” сериали қанча даромад келтиргани маълум бўлди
Маданият-санъат
−
18 Октябрь 2021 22549 1 дақиқа
Американинг Netflix компанияси ҳисоб-китобларига кўра, унинг сўнгги мега-хити ҳисобланмиш “Кальмар ўйини” 900 миллион долларга яқин даромад келтирган.
“Bloomberg” нашрининг қайд этишича, Жанубий Корея сериали компанияга биринчи ойда 891,1 миллион доллар даромад келтирган. Шу вақтга қадар сериални Netflix платформаси орқали 130 миллиондан ортиқ одам кўрган.
Маълум бўлишича, сериални ишлаб чиқариш 21,4 миллион долларга тушган – ҳар бир эпизод учун тахминан 2,4 миллион доллар. Шундай қилиб, сериал деярли 42 маротаба ўз харажатини оқлаган. Бу рақамлар фақат биринчи мавсум учун мўлжалланган.
Нашр статистикасига кўра, 80 мамлакатда 132 миллион одам “Кальмар ўйини” премьерасидан кейинги 23 кун ичида сериалнинг дастлабки икки дақиқасини томоша қилган. Бу томошабинларнинг қарийб 89 фоизи бир нечта эпизодни, 66 фоизи эса бутун сериални кўрган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь