Нетаньяху ва Эрдўған Яқин Шарқда етакчилик учун курашмоқда – FT

Олам

image

Туркия ва Исроил Яқин Шарқда етакчилик учун фаол рақобат қилмоқда ва Суриядаги сиёсий ўзгаришлардан фойдаланишга уринмоқда. Бу ҳақда “Financial Times” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Асад режими қулаши ортидан курдларни заифлаштириш, қочқинлар муаммосини ҳал қилиш ва ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш орқали Туркиянинг таъсирини кенгайтиришга интилмоқда.

Шу билан бирга, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Сурияда фаол ҳаракатларни давом эттириш ва Эрон билан курашни кучайтириш орқали Исроилнинг чегараларини кенгайтириш ва минтақадаги позициясини мустаҳкамлаш имкониятини кўрмоқда.

Бироқ ҳар икки давлатнинг амбициялари ички муаммолар билан чекланади. Туркия иқтисодий қийинчиликларга дуч келмоқда, Исроил эса кичик ҳудудга эга. Шунингдек, араб дунёсида ҳар икки етакчига нисбатан ишончсизлик мавжуд.

Нашрга кўра, Сурия можароси Туркия ва Исроил учун тўқнашув майдонига айланиш хавфини туғдирмоқда. Шу билан бирга, Саудия Арабистони ва Форс кўрфази давлатлари минтақадаги кучлар мувозанатини ўзгартиришда муҳим роль ўйнаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “The Wall Street Journal” Туркия Сурияда кенг кўламли операцияга тайёрланаётган бўлиши мумкинлигини хабар қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг