Нетаньяху ўлими ҳақидаги миш-мишлар фонида кўриниш берди (видео)

Олам

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ўзининг ўлими ҳақидаги миш-мишлар фонида янги видео эълон қилди. У видеода мамлакатдаги кафелардан бирида қаҳва буюртма қилаётгани ва долзарб саволларга жавоб бераётгани кўринади. Видео ижтимоий тармоқлардаги Бош вазир саҳифаларида жойлаштирилди.

Аввалроқ, Исроилга Эрон томонидан уюштирилган ҳужумлар фонида интернетда Нетаньяху тирикми ёки йўқми деган саволлар кенг муҳокама қилина бошлаган эди. Кўпчилик Бош вазир бир муддат омма олдида кўринмай қолгани сабабли унинг яралангани ёки ҳатто ҳалок бўлгани ҳақида тахминлар билдирди. 13 март куни Нетаньяху Эрон билан боғлиқ ҳарбий операция бошланганидан бери илк бор матбуот анжумани ўтказгач, ижтимоий тармоқларда бу видео сунъий интеллект ёрдамида яратилган бўлиши мумкин деган даъволар ҳам пайдо бўлди.

Миш-мишларга жавоб сифатида эълон қилинган видеосида Нетаньяху кассадан буюртма қилган қаҳвасини олаётгани тасвирланган. Шу пайт кадр ортидан бир киши ундан интернетда тарқалган ўлими ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ беришни сўрайди. Нетаньяху эса иброний тилидаги “ўлик” сўзини киноя билан ишлатиб жавоб беради.

“Мен қаҳвани ўлгудек яхши кўраман. Мен халқимизни ҳам ўлгудек яхши кўраман. Одамларимизнинг хатти-ҳаракати ажойиб”, деган Нетаньяху ҳазил аралаш.

Шундан сўнг у кулимсираб қўлларини камерага тутиб, бармоқларини санаб кўришни таклиф қилган. Бош вазир шунингдек кафе ходимлари билан суҳбатлашиб, уруш даврида исроилликларнинг руҳияти ва бирдамлигини юқори баҳолаган.

“Биз ҳозир айрим тафсилотларини ошкор қила олмайдиган ишларни қилаяпмиз. Аммо биз Эронга ҳам, Ливанга ҳам кучли зарбалар бермоқдамиз”, деган Нетаньяху.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг