Нетаньяху Рафаҳга борди (видео)

Олам

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига борди. Бу ҳақда Бош вазир маслаҳатчиси Дмитрий Гендельман маълум қилди.

Нетаньяху Исроил армиясининг 162-дивизияси жойлашган ҳудудга ташриф буюрди, ҳарбий хизматчилар билан суҳбатлашди ва Исроилнинг Филадельфия коридори деб аталадиган ҳудудни - Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги чегарадаги ҳудудни ва Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктини назорат қилиши анклавдаги операцияни “давоми учун глобал аҳамиятга эга” эканини айтди.

Бош вазирнинг айтишича, фақат ҲАМАС ҳаракатига ҳарбий босим ўтказиш анклавда гаровга олинганларни озод қилишга ёрдам беради.

Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти Миср ва Ғазо сектори ўртасидаги ягона назорат пункти ҳисобланади. Гуманитар ёрдамнинг асосий қисми анклавга у орқали кирган. Май ойи бошида Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторидан ўтиш жойи устидан назорат ўрнатган эди. Бунга жавобан Миср ҳукумати Исроил билан гуманитар ёрдам жўнатишини мувофиқлаштиришдан бош тортди.

2023 йил 7 октябрдан бери Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасида уруш давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Нетаньяху Рафаҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made