Нетаньяху Исроил элчихонаси ходимларининг ўлдирилишини қоралади
Олам
−
22 Май 6040 1 дақиқа
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Вашингтондаги Исроил элчихонаси ходимларининг ўлдирилишини кескин қоралади. Бу ҳақда у ўзининг X саҳифасида ёзиб қолдирди.
Нетаньяху Вашингтондаги Исроил элчихонаси ходимлари – Ярон Лисчинский ва Сара Милгримнинг ўлдирилишини “даҳшатли, антисемитик отишма” деб атаган. У, шунингдек, Исроил элчихоналарининг хавфсизлигини кучайтириш бўйича чоралар кўришни буюрган.
“Биз антисемитизм ва Исроилга қарши ваҳшиёна гижгижлашнинг даҳшатли оқибатларига гувоҳ бўлмоқдамиз. Исроилга қарши қонли туҳматлар инсон ҳаёти эвазига тушмоқда ва бунга барҳам берилиши керак”, деган вазир.
Исроил элчихонаси ходимларига ҳужум
Кеча, 21 май куни кечқурун Вашингтондаги яҳудий музейи олдида Исроил элчихонасининг икки ходими отиб ўлдирилганди. Полиция гумондорнинг қўлга олинганини айтди. Бу Чикаголик 30 ёшли Элиас Родригес бўлиб чиққан. У музей олдида қадам ташлаб, кейин ичкарига кириб, тўрт кишидан иборат гуруҳга яқинлашган ва улардан иккитасини отиб ташлаган. Отишма содир этган шахс хавфсизлик ходимлари томонидан қўлга олинган. У ҳибсга олинганида: “Фаластинга озодлик!” деб ҳайқирган.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь