Нетаньяху Ғазога борди

Олам

image

Кеча, 26 ноябрь куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо секторига борди. Бу ҳақда Бош вазир идораси хабар берди.

У Ғазода исроиллик ҳарбийлар билан учрашиб, уларга ҲАМАСга қарши уруш давом этишини айтган.

"Биз охиригача – ғалабага қадар давом этамиз. Бизни ҳеч нарса тўхтата олмайди”, деган Нетаньяху.

Бош вазирга Исроил ҳарбий штаб-квартираси раҳбарияти ҳамроҳлик қилган. Нетаньяху Ғазода армия қўмондонлари ва аскарлар билан суҳбатлашган. Унинг идорасига кўра, Бош вазир Ғазода аниқланган ҲАМАСнинг ерости туннелларидан бирига ҳам ташриф буюрган.

“Бизнинг бу урушда учта мақсадимиз бор: ҲАМАСни йўқ қилиш, барча ўғирлаб кетилганларимизни қайтариш ва Ғазо энди Исроил давлати учун ҳеч қачон таҳдид бўлмаслигини таъминлаш”, деган Нетаньяху.

Маълумот учун, 7 октябрдан бери давом этаётган уруш оқибатида шу пайтгача Ғазо секторида 15 мингга яқин киши ҳалок бўлган. БМТ ҳисоботига кўра, ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги (74%) аёллар ва болалардир.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Биньямин Нетаньяху вақтинчалик сулҳга эришилган бўлса-да, ҲАМАСга қарши урушни давом эттиришини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг