Нетаньяху Ғазога борди

Олам

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо секторига ташриф буюриб, аскарларига анклавдаги ҳарбий амалиётларни фаоллаштиришга ваъда берган. Буни "Jerusalem Post" газетаси маълум қилди.

"Мен ҳозиргина Ғазо секторидан қайтдим, у ерда резервчилар бўлинмаси билан учрашдим. Улар мендан тўхтаб қололмаслигимиз, охиригача боришимиз кераклигини сўрашди", деган Бош вазир.

У яқин кунларда Ғазода жангни чуқурлаштиришга ваъда берган ва олдинда узоқ кураш кутаётганини таъкидлаганди.

Бир кун аввал Нетаньяху анклавда ҳарбий амалиётлар кенгайтирилишини эълон қилиб, буни ҲАМАС ҳаракатини йўқ қилиш ва гаровга олинганларни озод қилишнинг ягона йўли деб атаган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазодаги уруш мамлакати учун жуда қимматга тушаётганини тан олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ғазо Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг