Ғазодаги уруш учун Исроил кўп товон тўлаяпти – Нетаньяху
Олам
−
25 Декабрь 2023
10084Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазодаги уруш мамлакати учун жуда қимматга тушаётганини тан олди. Бу ҳақда "Euronews" хабар берди.
Бош вазир Исроилнинг йўқотишлари ҳақида тўхталар экан, Ғазодаги операциялар бошланган 27 октябрдан бери 153 аскари ўлдирилганини маълум қилди. Сўнгги рақамлар ҳам ҳудудда ЦАХАЛ кутилганидан кўпроқ қурбон беришга мажбур бўлаётганидан далолат беради.
Жумладан, унинг айтишича, 22 декабрь жума кунидан бери ўндан ортиқ аскар ҳалок бўлган ва қуруқликдаги ҳужумларнинг умумий сони 154 тага етган.
Айниқса, 23 декабрь Исроил армияси учун йўқотишлар куни бўлиб уруш тарихига кирган. Аммо Исроил Бош вазири бундан бошқа йўл йўқлигига ишора қилган.
"Урушнинг узоқ давом этиши олдиндан маълум эди", дея қўшимча қилган у.
Нетаньяху Ғазода ҳалок бўлганларнинг оиласига ҳамдардлик билдирар экан, Исроил армиясининг охиригача тўлиқ куч билан давом этишига ҳамда гаровга олинганларнинг хавфсиз уйига қайтишига ваъда берган.
У АҚШ Президенти Жо Байден билан телефон орқали суҳбатида ҳам "Исроил барча мақсадларига эришгунича урушни давом эттириши"ни таъкидлади. Бундан ташқари, охирги 24 соат ичида ЦАХАЛ ҲАМАСнинг 200 та нишонига зарба бергани ва гаровдагилар масаласида бош қотираётганини билдирган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15