Нетаньяху Ғазодан гаровга олинганларни қайтарганларга пул ваъда қилди
Олам
−
20 Ноябрь
2501Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху кеча, 19 ноябрь куни Ғазони иккига бўлган Нетзарим коридорида исроиллик аскарлар билан учрашди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари 410 кундан бери давом этар экан, ҳарбий кийим кийган Нетаньяху ишғолчи Исроил аскарлари билан учрашганда Ғазо секторидан қутқарилган ҳар бир исроиллик маҳбус учун 5 миллион доллар мукофот берилишини маълум қилган.
“Мен бу вазиятдан чиқишни истаганларга мурожаат қиламан. Исроиллик маҳбуслардан энг камида бир нафарини бизга топширган киши оиласи билан Ғазодан хавфсиз тарзда чиқиб кетиши мумкин, танлов сизники”, деган Нетаньяху Ғазога ташрифи чоғида.
Мудофаа вазири Исроил Кац ҳамроҳлигида бўлиб ўтган учрашувда Нетаньяху Исроилнинг мақсадларидан бири ҲАМАС Ғазода ҳукмронлик қилмаслиги эканини таъкидлаган.
“Биз маҳбусларни топиб, уйларига олиб келиш учун ҳаракат қилмоқдамиз. Уларни ўлик ёки тирик ҳолда топмагунча ҳаракатни тўхтатмаймиз”, дейди вазир.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури Исроил Фаластин анклавига озиқ-овқат ва инсонпарварлик етказиб беришни чеклашда давом этар экан, Ғазо секторида очарчилик юзага келишидан огоҳлантирганди.
Моҳинур Каримова