Нетаньяху Эронга қарши зарбалар давом этишини айтди

Олам

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ Президенти Дональд Трамп Теҳроннинг энергетика объектларига зарба беришни вақтинча тўхтатганига қарамай, Эронни бомбардимон қилиш давом этишини маълум қилди. Бу ҳақда у видео мурожаат йўллади. 

“Биз Эрон ва Ливанда зарбаларни давом эттиряпмиз. Ракета дастури ва ядровий дастурни йўқ қиляпмиз, шунингдек, “Ҳизбуллоҳ”га кучли зарбалар беришда давом этяпмиз. Бир неча кун олдин яна икки нафар ядровий олимни йўқ қилдик ва операциялар ҳали ҳам давом этмоқда”, деган Бош вазир. 

Трамп эса кеча, 23 март куни тинчлик музокаралари бошланишини эълон қилиб, аввал айтилган зарбаларни 5 кунга кечиктирди ва келишув эҳтимоли юқори эканини билдирди. У Исроил сулҳга риоя қиладими деган саволга, “Исроил мавжуд вазиятдан жуда мамнун бўлади”, деб жавоб берган.

Унинг сўзларига кўра, музокараларда Америка томонидан унинг куёви Жаред Кушнер ва махсус вакил Стив Уиткофф иштирок этган. Трамп Эрон томонидан ким қатнашганига аниқлик киритмаган, фақатгина у “юқори мартабали ва ҳурматли етакчи” эканини қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Дональд Трамп Ливан Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг