Нетаньяху Эрон ҳужуми қайтарилганини эълон қилди

Олам

image
Эрон Исроилга зарба берди. Ҳозиргача нималар маълум? north_east

Эрон Исроилга зарба берди. Ҳозиргача нималар маълум?

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Эрон мамлакатга зарба берганидан кейин биринчи марта очиқ баёнот берди. У баёнотини Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилди.

 “Биз тутиб олдик. Биз блокладик. Биз биргаликда ғалаба қозонамиз", деб ёзган Нетаньяху.

Исроил Мудофаа кучлари матбуот котиби контр-адмирал Даниэль Ҳагарининг айтишича, Эрон бир кечада мамлакатга отилган 200 дан ортиқ ракета ва учувчисиз самолётларнинг 99 фоизи ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан тутиб олинган. Унинг сўзларига кўра, Эрон 170 та дрон ва 30 та қанотли ракетани учирган, улар мамлакат ҳаво ҳудудига етиб бормасдан Исроил ва иттифоқчи кучлар томонидан уриб туширилган.

Баъзи ракеталар мудофаани четлаб ўтишга муваффақ бўлди ва мамлакат жанубидаги Неватим авиабазасига ҳужум қилинди. Ҳагарининг аниқлик киритишича, база инфратузилмаси кичик зарар кўрган.

Шунингдек, у Ироқ ва Ямандан бир нечта учувчисиз самолёт ва ракеталар учирилганини, бироқ улар Исроил ҳаво ҳудудига кирмаганини айтди.

Эрон, агар Исроил жавоб қайтарса, бундан ҳам каттароқ куч билан зарба бериш билан таҳдид қилди. Республиканинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Саид Иравоний якшанба оқшомида Исроилга берилган зарбаларни Эроннинг Дамашқдаги консуллигига қилинган ҳужумга жавоб сифатида тушунтирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made