Нетаньяху ҳукумат тузиш мандатини олди

Олам

image

Исроил Президенти Ицхак Герцог Қуддусдаги расмий маросимда Биньямин Нетаньяхуга мамлакатнинг янги ҳукуматини тузиш мандатини топширди. Бу ҳақда 13 ноябрь куни Agence France-Presse хабар берди.

Герцог партия етакчилари билан маслаҳатлашувларидан сўнг “натижа аниқ бўлгани ва ҳукуматни шакллантириш вазифасини Биньямин Нетаньяхуга топшириш кераклигини” айтган. 

Герцог Нетаньяхунинг коррупция айбловлари бўйича давом этаётган суд жараёнига ҳам тўхталиб, шундай деди:  

“Албатта,  Қуддус округ судида жаноб Нетаняхуга қарши суд жараёнлари давом этаётганини унутмайман ва мен буни осонлаштирмайман”.  

Аммо унинг таъкидлашича, сўнгги прецедент (суд қарори) Нетаньяху айбловларга қарши чиқиш орқали Бош вазир лавозимини эгаллаши мумкинлигини аниқ кўрсатган. 

Нетаньяху Исроил тарихидаги энг ўнг қанот ва консерватив парламент блокларидан биридаги сайловда ғалаба қозонди. 

Эслатиб ўтамиз, 1 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловда собиқ Бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг “Ликуд” партияси 120 ўринли парламентда 32 та ўринни эгаллаган ҳолда, биринчиликни қўлга киритди. 

1 ноябрь кунги парламент сайловлари Исроилда 2019 йилдан бери бешинчиси бўлди. Сайлов натижаларига кўра, 25-Кнессетнинг таркиби аниқланади. Шундан сўнг, ҳукуматнинг каолиция тузиш тартиби бошланади. Каолиция тузиш муваффақиятли якунланадиган бўлса, янги ҳукумат ва Бош вазир қасамёд қилади. Ҳаммаси рисоладагидек бўлса, Биньямин Нетаньяху Бош вазирлик постига қайтади. Унгача ҳукуматни жорий йилнинг 1 июлидан бери бошқариб келаётган Яир Лапид Вазирлар Маҳкамаси тепасида қолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг