Нетаньяху ҳибсга олиниши мумкинлигидан қўрқяпти – ОАВ
Олам
−
28 Апрель
19224Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятлари учун Гаагадаги Халқаро жиноят суди (ХЖС) томонидан ҳибсга олиш учун ордер берилиши мумкинлигидан жиддий хавотирда. Бу ҳақда аноним манбаларга таяниб, Исроилнинг “Maariv” газетаси хабар берди.
Нашр манбаларига кўра, сўнгги кунларда ҳукумат раҳбари воқеаларнинг бундай ривожланишининг олдини олиш учун катта саъй-ҳаракатларни амалга оширган. Хусусан, у бу масалада ўзи учун ижобий натижага эришиш мақсадида кўплаб телефон суҳбатларини ўтказган, жумладан, АҚШ Президенти Жо Байденга билвосита босим ўтказган.
Бироқ Нетаньяхуга қарши ХЖС ордерини чиқарилиши фақат вақт масаласи бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Ғазо секторида давом этаётган жанговар ҳаракатлардан келиб чиқиб, Гаага суди Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант ва Бош штаб раҳбари Герзи Ҳалевини ҳам қидирувга қўйиши мумкин.
Қайд этилишича, Нетаньяху бунинг олдини олиш учун кечаю кундуз ишламоқда ва қилинаётган саъй-ҳаракатларнинг билвосита белгиси Фаластин анклавида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларда Исроил позициясининг бироз юмшаши бўлиши мумкин.
26 апрель куни Нетаньяху Халқаро жиноят судининг ўз мамлакатига қарши эҳтимолий ҳаракатлари юзасидан расмий баёнот бериб, ушбу органнинг “Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ажралмас ҳуқуқини бузиш”га уринишларига йўл қўймаслигини таъкидлади. Бош вазирнинг иддаосича, Исроил вакили бўлган "Яқин Шарқдаги ягона демократия" ҳарбий хизматчилари ва амалдорларини ҳибсга олиш таҳдиди глобал миқёсда "хавфли прецедент" яратади.
Исроил телевидениесининг 12-каналида ҳам яҳудий давлати расмийлари Ғазо секторидаги воқеалар муносабати билан юқори мартабали исроиллик амалдорларга нисбатан ХЖС томонидан ҳибсга олиш ордерлари берилиши эҳтимолидан жиддий қўрқишаётгани ҳақида хабар берилган. Шу билан бирга, 12-каналнинг Гаагадаги манбалари АҚШ санкциясисиз бу содир бўлмаслигини қайд этган.
Февраль ойида ХЖС прокурори Карим Хон суд Ғазода содир бўлган жиноятларни фаол равишда тергов қилаётганини айтган. У бир неча бор уруш қонунлари ва урф-одатларига риоя қилишга чақирганини, аммо исроилликларнинг хатти-ҳаракатларида ҳали сезиларли ўзгаришларни кўрмаганини таъкидлади. Бундан ташқари, прокурор барча гаровга олинганларни зудлик билан озод қилишга чақирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь