Нетаньяху Ғарбни Исроилга қарши ёлғон баёнот беришда айблади
Олам
−
18 Март
7842Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху баъзи Ғарб иттифоқчиларини ҲАМАС қолиб, Исроил Мудофаа кучларига қарши ёлғон айбловлар қўйишга уринаётганликда айблади. Бу ҳақда кеча, 17 март куни “Financial Times” нашри хабар берди.
“Исроилнинг ҲАМАС жангчиларидан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тезда инкор этяпсизми?” деб ўртага сўров ташлаган у.
Нетаньяхунинг иддао қилишича, бундай баёнотлар берганлар Исроилда бўлиб ўтган энг даҳшатли қирғинни унутган. Бироқ у айнан қайси давлатлар қандай баёнот берганига аниқлик киритмаган.
Унинг сўзларига кўра, Исроилда сайловларни ўтказишни талаб қилган халқаро ҳамжамият вакиллари бу мамлакатни олти ой давомида фалаж қилиб қўйишини ва операциянинг тўхтатилишига олиб келишини жуда яхши тушунади.
Маълумот учун, 15 март куни АҚШ Сенатидаги демократлар етакчиси Чак Шумер Бош вазир Биньямин Нетаньяхуни алмаштириш учун Исроилда муддатидан олдинги сайловлар ўтказишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нетаньяху АҚШ ва Исроил ўртасидаги “фикрлар тафовути” ва Байден билан келишмовчиликлар Ғазога ҳужумнинг олдини олмаслигини айтган эди.