Нетаньяху ҳарбий ҳукуматни тарқатиб юборди

Олам

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳарбий ҳукуматни тарқатиб юборди. Бу ҳақда “Ynet” хабар берди.

Келтирилишича, Бош вазир кеча, 16 июнь куни хавфсизлик масалаларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида буни оммага маълум қилган. Манбага кўра, Нетаньяху мамлакатнинг мухолифат етакчиларидан бири Бенни Ганц истеъфога чиққанидан сўнг ушбу қарорга келган. Таъкидланишича, Ганц истеъфога чиқишидан олдин ҳам ҳарбийлар ҳукумати тарқатиб юборилиши, сўнг унинг ўрнига Бош вазир вазирлар билан тор доирада учрашувлар ўтказишда давом этиши кутилганди.

Исроил собиқ мудофаа вазири ва бош вазир ўринбосари Бенни Ганц  Вазирлар Маҳкамасидан кетишини эълон қилиб, мамлакатда муддатидан олдин сайловлар ўтказишга чақирди. 

“Нетаньяхунинг қарори ортида босимли бир сир бор. Ҳарбий идора уруш бошланганидан бери урушни бошқариш учун энг самарали орган эди. У Нетаньяху ва Ганц ўртасидаги келишувнинг бир қисми бўлиб, унда урушнинг тактик бошқаруви кенгайтирилган Вазирлар Маҳкамасида эмас, балки шу форумда амалга оширилиши белгиланган эди. Энди эса баъзан 50 га яқин одам, жумладан, вазирлар, хавфсизлик идорасидан қўшимча таклиф қилинганлар ва маслаҳатчилар ёки штаб бошлиқлари ўтирадиган кенгайтирилган Вазирлар Маҳкамасидан фарқли ўлароқ, қисқартирилган ҳарбий идорадаги йиғилишларни бошқариш иштирокчилар сонининг камлиги туфайли осонлашди”, дея ёзган нашр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ганц истеъфога чиқишини, яъни Бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг ҳарбий идорасини тарк этишини эълон қилиб, Бош вазирни Ғазо сектори учун урушдан кейинги стратегияни ишлаб чиқиш заруратидан шахсий сиёсий манфаатларини устун қўйганликда айблаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нетаньяҳу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар