Nest One қурувчилари заҳарланди
Crime
−
20 January 2023 11065 1 minute
Тошкентдаги Nest One турар жой мажмуасини қуриш ишлари билан шуғулланаётган хорижий компаниянинг 9 нафар ходими ўткир ичак инфекцияси билан касалланди. Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
Қурувчилар озиқ-овқат ташкилотларидан бири томонидан объектга етказиб бериладиган маҳсулотларни истеъмол қилган.
Шайхонтоҳур тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговолди текширувлари давомида ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган қурилиш фирмаларининг бирида 20 нафар ишчи овқатдан заҳарланганди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September