Тошкентда 20 нафар қурувчи овқатдан заҳарланди 

Crime

image

Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган қурилиш фирмаларининг бирида 20 нафар ишчи овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, қурилиш фирмасининг ишчилари тез тиббий ёрдам машинасида Республика ихтисослаштирилган эпидемиология микробиология ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази қабул бўлимига овқатдан заҳарланиш эҳтимоли билан олиб келинган. 

“Беморларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳозирда уларнинг аҳволи қоникарли”,  дейилади хабарда.

Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган маҳсулотларни истеъмол қилмаслик, истеъмол учун мўлжалланган таомларни тайёрлаш ва сақлашда санитария-гигиена қоидаларига амал қилишни сўраган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends