Непалда бортида 72 киши бўлган самолёт қулаб тушди (видео)
Олам
−
15 Январь 2023
11484Непалда бортида 72 киши бўлган йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда “The Kathmandu Post” газетаси хабар берди.
Бугун, 15 январь куни “Yeti Airlines” авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти Покхара шаҳри аэропорти учиш-қўниш йўлагига қулаб тушди.
“Ҳалокат парвоз пайтида юз берган. Самолёт бортида 72 киши бўлган, улардан 68 нафари йўловчи, яна тўрт нафари экипаж аъзоси бўлган”, дейилади хабарда.
Сўнгги маълумотларга кўра, 30 киши ҳалок бўлган. Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда.
Айни дамда самолёт ҳалокати сабаблари ўрганилмоқда. Аэропорт ҳозирда ёпиб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, Бангкокдан Москвага учаётган самолёт бортдаги жанжал ва ҳомиладор аёлнинг саломатлиги ёмонлашгани туфайли Самарқандга шошилинч қўнгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь