Нега айрим ҳудудларда электр энергиясида узилишлар кузатилмоқда?
Жамият
−
15 январ 2020 9016 1 дақиқа
Сўнгги кунларда Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр энергия таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати бу борада маълумот берди.
Хабарларга кўра, Талимаржон иссиқлик электр станцияси”(ИЭС)нинг электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган қурилмасида носозлик чиққан. Айни дамда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
“Шу муносабат билан республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилмоқда. Носозлик бартараф этилгач, электр таъминоти яхшиланади”, дейилади хабарда.
Сарвар Анвар ўғли
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август