Нефть нархи 8 йилда биринчи марта 89 доллардан ошди

Олам 1837
image
-

Лондоннинг ICE биржасида 2022 йил марти учун Brent маркали нефть фьючерси шартномасининг нархи 1,73 фоизга ўсди ва бир баррель учун 89,02 долларни ташкил этди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. 

Қайд этилишича, охирги марта Brent нефти 2014 йил октябрь ойида бир баррель учун 89 доллардан ошган эди.

Бугун, 19 январь куни Тошкент вақти билан 06:53 га келиб Brent маркали нефть нархи бир баррель учун 88,95 долларни (+1,65 фоизни) ташкил этди.

WTI фьючерслари эса 1,71 фоизга ошиб, бир баррель учун 86,89 долларни ташкил қилди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 85
Рейтинг: 3
t
×