Нефть қурол эмас – Саудия вазири Байденнинг айбловига жавоб қайтарди
Олам
−
08 Октябрь 2022
15251Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден Қўшма штатларда ёқилғи нархи Россия Федерацияси ва Саудия Арабистони туфайли аста-секин ошиб бораётганини айтган эди.
Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Адель аль-Жубейр АҚШдаги ёқилғи нархининг ошишига Подшоҳлик сабабчи экани ҳақидаги айбловларга муносабат билдирар экан нефть қурол эмаслиги ва нарх-наво ошишида АҚШнинг ҳам айби борлигини айтди.
“Нефть қурол эмас. Бу қирувчи самолёт ёки танк эмас. Сиз у билан зарба беролмайсиз. Биз нефтга товар сифатида қараймиз ва нефтни жаҳон иқтисодиётининг муҳим қисми сифатида кўрамиз. Саудия Арабистони АҚШга зарар етказиш ёки сиёсатга аралашиш учун шундай қиляпти, деган фикр мутлақо ёлғон. АҚШ нархларининг юқори бўлишининг сабаби, Қўшма штатларда 20 йилдан буён нефтни қайта ишлаш тақчиллиги бор. Саудия Арабистони истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар манфаати учун нефть бозорларида барқарорликни таъминлаш тарафдори”, дейди у.
Маълумот ўрнида, 5 октябрь куни OPEC+ келишувида иштирок этувчи давлатлар, Венада бўлиб ўтган йиғилишда нефть қазиб олишни ноябрь ойидан бошлаб кунига 2 миллион баррелга қисқартиришга келишиб олди, шунингдек, келишувни 2023 йил охиригача узайтирди. Йиғилиш якунлари бўйича эълон қилинган баёнотда, шунингдек, ишлаб чиқаришни қисқартириш тўғрисидаги қарор ҳам жаҳон иқтисодиёти, ҳам нефть бозоридаги ноаниқликларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилингани қайд этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь