Нефть даврининг тугаши башорат қилинди. Навбат нимага келади?

Олам 13293
image

Франциянинг нефть-газ соҳасидаги йирик компанияси Total 2030 йилга бориб нефть эраси поёнига етишини башорат қилди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Total таҳлилчилари дунё босқичма-босқич нисбатан экологик энергияресурсга, хусусан, табиий газга ўтишига ишоняпти. Компания ёнилғининг бу тури дунё бозорида асосий ролни ўйнайди, деб ҳисобламоқда.

Шунингдек, 205 0йилга бориб электр энергиясига талаб сезиларли ортади. У инсониятнинг барча энергия ресурсларига бўлган талабининг 40 фоизига етади. Айни вақтда барча энергия ресурсларига бўлган талабнинг 20 фоизини электр энергияси ташкил қилади. 

Шу сабабдан Total қуёш ва шамол энергетикасига инвестиция киритиш ва автомобилларни қувватлаш станциялари тармоғини ривожлантириш ниятида.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 548
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×