Назарбоевнинг жияни террорчиларни тайёрлаганликда айбланмоқда
Олам
−
11 Март 2022
8625Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Самат Абиш мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси (МҲҚ) раисининг биринчи ўринбосари бўла туриб, радикал исломчиларнинг жанговар бўлинмаларини тайёрлаб келган. Бу ҳақда КазТАГ нашрига Қозоғистон Мудофаа азирлиги ҳарбий ваколатхоналари марказининг собиқ раҳбари, полковник Мухтор Қорабеков маълум қилган.
Қайд этилишича, Қорабеков МҲҚ раисининг собиқ биринчи ўринбосари Самат Абиш фаолиятига оид номаълум тафсилотларни ва радикал исломчиларни тайёрлаш бўйича маълумотларни ошкор қилишга ваъда берган.
Нашрнинг маълум қилишича, Мухтор Қорабеков уни Самат Абиш ўша пайтда мудофаа вазири лавозимини эгаллаб турган Имангали Тасмагамбетовга қарши жиноят ишини тугатиш учун ҳужжатларни имзолашга қандай мажбурлаганини айтиб бермоқчи. Полковникнинг сўзларига кўра, мамлакатнинг собиқ Президентининг қизи, ўша пайтда парламент депутати бўлган Дариға Назарбоева Самат Абиш ва Карим Масимовни (МХҚнинг қамоққа олинган собиқ раиси) қўллаб-қувватлаган. Ёлгон гувоҳлик беришдан бош тортган Қорабеков эса қамалган.
Полковникка кўра, ҳудди шундай таклиф авиация генерал-майори Асқар Булдешов, полковник Роман Курманбоев ва генерал-майор Тимур Абишевга ҳам бош ҳарбий прокурор Ергали Мерзадинов томонидан билдирилган.
Бундан ташқари, Қорабеков нашрга МҲҚ ходимлари Қозоғистон ҳудудида исломий жангариларни қандай тайёрлагани ҳақида сўзлаб бермоқчи, шунингдек, фожиали январь воқеаларининг мақсад ва вазифаларига ойдинлик киритмоқчи.
Қолаверса, ҳарбийлар Мудофаа вазирлигидаги коррупция, Қозоғистоннинг энг машҳур амалдорлари тузуми ва уларга Дариға Назарбоеванинг қандай алоқаси борлиги ҳақида гапириб беришади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 январь куни Қозоғистондаги намойишлар фонида Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Самат Абиш лавозимидан озод этилганди.
Аввалроқ, Қозоғистоннинг Миллий хавфсизлик қўмитасининг (МХҚ) қамоққа олинган собиқ раиси Карим Масимовнинг уйи тинтув қилинганида 17,2 миллион АҚШ доллари миқдорида нақд пул, шунингдек, кўплаб ҳашаматли буюмлар аниқланганди.
LiveБарчаси