Назарбоевнинг набираси етакчилик қилмоқда
Олам
−
15 Август 2019
7084“Yedilov Online” телеграм каналининг версияси бўйича Қозоғистоннинг энг ёш ва истиқболли менежерларининг йиллик рейтинги эълон қилинди. 50 кишилик рўйхатни Қозоғистон Республикаси биринчи Президентининг катта набираси Нурали Aлиев бошқаряпти, дея хабар беради “Nur.kz”.
"Capital Holding" раҳбари Нурали Aлиев 34 ёшда. 2018 йилда Aлиев рейтингнинг бешинчи поғонасида эди. Биринчи поғонада Нурсултон Назарбоевнинг жияни, МХҚ раисининг биринчи ўринбосари Самат Aбиш бўлган. Бу йил Қозоғистоннинг энг ёш ва истиқболли менежерлари ТОП-50 да иккинчи ўринни Элбасининг қизи Aлия Назарбоева, учинчи ўринни "КазТрансОил" ОAЖ бош директори Димаш Досанов (37 ёш) эгаллади. Тўртинчи ўрин Таълим ва фан вазири Aсхат Aймагамбетовга (37 ёш) насиб этган бўлса, бешинчи ўрин Президент маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Aлия Ракишевага, (39 ёш) олтинчи ўрин “BeInTech” IТ-компаниясининг Бош директори. Бағдод Мусинга (36 ёш) насиб этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь