Назарбоевнинг набираси ўлимига наркотик сабаб бўлгани тасдиқланди

Олам

image
0:00
0:00
download

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг набираси Ойсултон ўтган ёзда Буюк Британия пойтахтида вафот этганди. Маълум бўлишича, ўлим гиёҳванд моддаларга ружу қўйиш оқибатида табиий ҳолда юз берган. Лондонлик изқувар-эксперт Фиона Уилкокснинг ушбу хулосаси тўғрисида Буюк Британияда яшовчи Назарбоевлар оиласи вакиллари матбуотга хабар берган.

Қайд этилишича, гувоҳлар, полиция ва психиатрнинг кўрсатмаларига асосланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари бир неча йил давомида гиёҳвандлик билан курашган 29 ёшли Ойсултоннинг ўлимига гиёҳванд моддалар сабаб бўлганига шубҳа йўқлигини таъкидлаган.

“Биз севикли Ойсултонимиздан жудо бўлганимиздан қаттиқ қайғуга ботдик. Унинг ўлими хаёлимизга ҳам келмайдиган қайғуга айланди, биз ундан ҳеч қачон қутулолмаймиз. Шундай оғир пайтда қўллаб-қувватлаган барчага ҳамда муносиб суриштирув ўтказгани учун терговчига самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз. Биз бундай қийин пайтда махфийликни илтимос қилган бўлар эдик“, дейди Назрабоевлар оиласи.

2019 йил октябрда Лондондаги Саутворк Қироллик суди Ойсултонни бировнинг хусусий ҳудудига ноқонуний киргани ва полиция зобити билан жанжаллашгани учун бир йиллик синов муддатига ҳукм қилганди. Ҳукм 18 ойлик синов муддати ва гиёҳвандликдан даволанишни ўз ичига олган.

2020 йил февраль ойида Ойсултон Facebook’даги аккаунтида ўзининг хавфсизлигидан ҳавотирланиб, Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўраганди. У Қозоғистон расмийларини коррупцияда айблаб, оила аъзолари томонидан босим ўтказилганлиги ҳақида хабар берган.

2020 йил август ойида Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи Дариға ўғлининг вафот этганини эълон қилди. Қозоғистон оммавий ахборот воситалари юрак хуружини ўлимга сабаб бўлган деб тахмин қилганди.

Ўз ўрнида Қозоғистонда Ойсултон ўз хабарлари билан собиқ Давлат раҳбарини обрўсизлантиришга уринаётгани қайд этилди. Ўша пайтдаги Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Даурен Абаевнинг таъкидлашича, Ойсултоннинг хабарлари унинг гиёҳвандликдан даволанаётганидан фойдаланган баъзи одамлар таъсири остида ёзилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

277

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг