Назарбоевнинг арзандаси сабаб “Транстелеком” директорлар кенгашининг йиғилиши ўтказилмаяпти 

Олам

image
Британия Назарбоевнинг қайси қариндошларига санкция қўллаши маълум бўлди north_east

Британия Назарбоевнинг қайси қариндошларига санкция қўллаши маълум бўлди

Қозоғистон фонд биржаси “Транстелеком” акциядорлик жамияти ҳиссадорларининг жорий йил 31 январь куни бўлиб ўтиши белгиланган навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилмагани ҳақида баёнот берган. Бундан ташқари, 1 февраль кунига қолдирилган йиғилиш, бу сафар ҳам бекор қилинган. 

Маълум қилинишича, йиғилиш қолдирилишига унда иштирок этадиган ҳиссадорлар ва расмийларнинг сони мажлиш ўтказиш учун етарли бўлмагани сабаб бўлган. Аммо, исми очиқланмаган акциядорлардан бирининг матбуотга билдиришича, кворум йиғилиш ўтказиш учун етарли бўлган. 

"Orda.kz" ахборот агентлигининг маълум қилишича, йиғилиш “Транстелеком” акциядорлик жамиятининг директорлар кенгаши раҳбари, Нурсултон Назарбоевнинг набираси, Нурали Алиевнинг унда қатнашмагани сабабли қолдирилиб келмоқда. Бундай вазиятда директорлар кенгашининг йиғилиши бошқа кунга қолдирилади. Ҳозирда “Транстелеком” директорлар кенгаши етти киши: Нурали Алиев, Дмитрий Покупателев, Канат Досмукаметов, Ерлан Исекешев, Берик Утемурат ва Салмен Амринлардан иборат. 

Бундан ташқари, Нуралининг онаси, Назарбоевнинг тонғич қизи, Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Дариға Назарбоева ҳам жорий йил 5 январдан буюн Парламентнинг йиғилишларида кўриниш бермаяпти. 

Нурали Алиев 2016 йилдан буён “Транстелеком” ОАЖ директорлар кенгашининг раиси лавозимида ишлаб келмоқда. 2021 йил 11 февралда Қозоғистон Республикаси ҳукуматининг қарорига мувофиқ, “Транстелеком” АЖнинг 75 фоиз акциялари Нурали Алиев ва Дмитрий Покупателевга тегишли бўлган “Unit Telecom” МЧЖ ҳисобига ўтказилган эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Буюк Британия Парламенти мансаб ваколати ва оилавий мавқеидан фойдаланиб катта бойлик орттирган, Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг оила аъзоларига қарши санкциялар жорий қилиши хақида хабар берган эдик.

Британия Парламенти эълон қилган рўйхатда, Назарбоевнинг набираси Нурали Алиевнинг ҳам номи тилга олинган.

Маълум қилинишича, 21 ёшида Нурали бобосининг номига аталган Қозоғистондаги “Nurbank” хусусий банкининг ижрочи директорига ўринбосар этиб тайинланган. Назарбоевлар оиласининг ушбу вакили 22 ёшга тўлганида эса у Ҳукумат вакилига айланган. 

Буюк Британия судининг ҳужжатларида у 2008 йилда ўзига тегишли компания орқали банкдан 65 миллион доллар кредит олгани ва кейинчалик эса яна бошқа кредит олгани ҳам кўрсатилган. Нуралининг адвокатларига кўра, у пулларнинг бир қисмини Лондоннинг Бишопс-авеню ҳудудидан 39,5 миллион фунт стерлинг миқдоридаги уйни сотиб олиш учун сарфлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

224

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг