Назарбоевга назар тегмасин. Элбошига БМТ томонидан “чемпион” мақоми берилди

Олам 5979
image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевга "Ядро синовларидан холи дунё учун чемпион" мақомини берди. 

Бу ҳақда 29 август – Халқаро ядро синовларига қарши кураш куни муносабати билан ташкил этилган БМТ Бош ассамблеясининг махсус сессиясида маълум қилинди, деб хабар берди Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати. 

Ушбу мақом Назарбоевга Қозоғистоннинг раҳбарлиги даврида ядросиз дунёни барпо этиш бўйича глобал саъй-ҳаракатларга қўшган алоҳида тарихий ҳиссаси учун берилган. 

1991 йил 29 августда дунёнинг энг йирикларидан бири бўлган Семасй (Россия)нинг Семипалатинск ядро полигонини ёпиш тўғрисидаги мисли кўрилмаган қарори нафақат инсоният тарихидаги ядро синовларига қонуний тақиқ сифатида тан олинди, балки Халқаро кунни ташкил этиш учун муҳим асос бўлди. 

Бундан олдин БМТ томонидан худди шундай мақом Финляндиянинг  собиқ президенти Тарья Халоненга берилган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 198
Рейтинг: 3
t
×