Назарбоев ўзи хоҳласа ҳам нафақага чиқолмайди. Нега?

Олам

image
0:00
0:00
download

Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев барча ишлардан нафақага чиқиш керак бўлган шундай ёшда буни хоҳлашини, лекин уддалай олмаслигини маълум қилди.  

“Ростини айтганда, мен ўз ёшимда ҳамма нарсадан узоқлашишни хоҳлайман, лекин қила олмайман, чунки хат ёзишади, учрашув сўрашади ва ишлаш керак бўлади, почта катта, халқаро ва ўзимизникидир, бу эҳтимол яхшидир. Мия ишлаши учун нима биландир шуғулланиш керак. Биз бир яримшарда яшаймиз ва ишлаймиз, чап қўл билан ёзишни бошласак, бошқа ярим шар ишлайди”, деган Назарбоев. 

Маълумот ўрнида, Қозоғистонни деярли 30 йил давомида бошқарган Назарбоев 2019 йил 20 мартда президентлик лавозимидан кетди, аммо Хавфсизлик Кенгаши раҳбари ва ҳукмрон “Нур Отан” партияси раҳбари лавозимларини сақлаб қолди. Жорий йилнинг апрелида Назарбоев Қозоғистон халқи ассамблеяси раиси лавозимини тарк этиш ва ушбу ваколатларни Республиканинг амалдаги раҳбари — Қосим-Жомарт Тўқаевга топшириш тўғрисида қарор қабул қилганини эълон қилди, аммо у ушбу ассамблеянинг фахрий раиси бўлиб қолди.


Мақола муаллифи

Теглар

Назарбоев

Баҳолаганлар

410

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг