Наврўз байрамида автобуслар иш соати узайтирилади

Жамият 2111
image

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ байрам ва дам олиш кунлари пойтахтда жамоат транспорти ҳаракатланиш тартибини маълум қилди.

Наврўз байрами муносабати билан, 2021 йил 20, 21, 22 март кунлари Тошкент шаҳрида жамоат транспорти фаолияти ўзгартирилган тартибда ташкил этилиши белгиланди.

Унга кўра:

•    20 март – дам олиш куни. Шанба кунлари тасдиқланган жадвал асосида;

•    21 март – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида. Иш вақтининг тугаши 1 (бир) соатга узайтирилади;

•    22 март – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган;

•    27 март – иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатни давом эттириши белгилаб қўйилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 73
Рейтинг: 2.9
t
×