Навоийлик йигит таниш аёлга шахсий видеоларни тарқатиш билан “шантаж” қилди
3-саҳифа
−
21 Февраль 2023
7280Навоий вилояти Қизилтепа туманида аёлни шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи видео тасвирларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Қизилтепа туманида яшовчи фуқаро мазкур ҳудудда яшовчи аёлнинг видео тасвирларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, эвазига ундан 8 миллион сўм талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга юборилган”, дейилади департамент хабарида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 февраль куни қашқадарёлик қизни шахсий фото суратларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган шахс ушланган эди.
LiveБарчаси