Навоийлик йигит фирибгарлик йўли билан банкдан 71 млнни олиб кетди

3-саҳифа

image

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида 27 ёшли йигит 71 миллионлик сохта чек билан банкдан пулларни олиб кетди. Бу ҳақда “Бу кун” информацион дастурида хабар қилинди. 

Навбаҳорлик йигит Халқ банкида таъминотчи сифатида рўйхатдан ўтган бўлиб, имтиёзли равишда аҳолига жўжа етказиб бериш билан шуғулланган. Бу жараёнда унинг қарзлари кўпайиб қолган ва Халқ банкининг Навбаҳордаги филиалидан 1 миллион сўм  миқдорда қарз олган. Бу ҳужжатни у қалбакилаштириб, сохта чек ёрдамида банк кассасидан 71 миллион сўм нақд пулларни олиб кетган. 

“Иш жараёнимда 500 та жўжа, 300 та курка товуқларим ўлди. Таниш-билишлардан паррандаларга ем олиш учун қарз олганман. Жами 70 миллион сўм қарз бўлдим. Банкдан олинган пулларни уларга қарз ўрнига тарқатиб чиқдим”, дейди гумонланувчи. 

Ҳолат юзасидан Навбаҳор тумани ИИБ тергов бўлими томинидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 1-3қисмлари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Навоий фирибгарлик Навбаҳор

Баҳолаганлар

395

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг