Навоийга солиқчи ҳоким бўлиши айтилмоқда

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов лавозимидан озод этилгани ва унинг ўрнига Халқ банки бошқарув раиси Шуҳрат Атабаев тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, вилоятга Халқ банки бошқарув раиси эмас, Тошкент шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Нормат Турсунов ҳоким бўлиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, айни вақтда халқ депутатлари Навоий вилояти кенгаши сесияси бўлиб ўтмоқда. Унда ташкилий масала кўрилмоқда.

Нормат Турсунов давлат солиқ хизматидаги фаолиятини 1994 йилда Тошкент шаҳар Акмал Икромов (ҳозирги Учтепа) тумани давлат солиқ инспекцияси инспектори вазифасида бошлаган.

У 2010-2017 йилларда Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, биринчи ўринбосар, Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

У 2017 йил октябрь ойидан бошлаб Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

368

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made