Навоийдаги ЙТҲ сабаб 4 киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Навоий вилоятининг Конимех туманида қувиб ўтиш қоидаларини бузиш сабаб содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.

Маълум бўлишича, воқеа жорий йил 22 февраль куни Конимех туманида содир бўлган. Сабаб сифатида ҳайдовчиларнинг қувиб ўтиш қоидаларини бузиши сабаб деб кўрсатилган. Оқибатда тўрт киши вафот этган. Улардан икки нафари воқеа жойида, яна икки киши шифохонада вафот этган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида тўрт машина ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Навоий Конимех

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг