Навоийдаги сув омборида машина оқиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида жойлашган “Тўдакўл” сув омборида Cobalt русумли машина оқиб кетаётгани тасвирланган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати изоҳ берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 20 июнь куни соат 13:30 да Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги “Тўдакўл” сув омборида Бухоро вилоятида туғилган фуқарога тегишли оқ рангли Cobalt автомобили ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида сув омборига оқиб кетган.

Аниқланишича, сув омбори қирғоғида турган автомобилни кучли сув тўлқини оқим билан ичкарига олиб кирган. Ушбу вазият бўйича ФВВга маълумот келиб тушмаган ва воқеа жойидаги фуқаролар ёрдамида автомобиль сувдан чиқариб олинган.

Шунингдек, хабарда ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made