Навоийда автомобилдаги портлашда икки киши ҳалок бўлди

Жамият

image

Кеча, 18 октябрь куни Навоий вилоятида автомобиль “газ баллон”ининг портлаши натижасида икки киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.

18 октябрь куни соат 6:20 ларда Сарвар М. Бошқарувидаги Nexia русумли автомобиль “Навоий-Зарафшон” йўналишида ҳаракатланиб кетаётганда, шинага ўрнатилган “газ балони” портлаб кетган. Натижада ҳайдовчи Сарвар М. (1959 й.т. нафақада) ва йўловчи Рустам М. (1987 й.т.) воқеа жойида вафот этишган.

Шунингдек, йўловчи Манзура Б. (1937 й.т.) оғир тан жароҳати олиб Конимех тумани шифохонасининг жонлантириш бўлимига жойлаштирилган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий портлаш газ баллони

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг