Навоийдаги “Мурунтов” кони олтин қазиб олиш бўйича дунёда биринчи бўлди

Жамият

image

Kitco таҳлилий маркази талқинига кўра, Ўзбекистоннинг Навоий вилоятидаги “Мурунтов” кони 2021 йилда олтин қазиб олиш бўйича дунёдаги энг яхши кон деб топилди. Марказ энг яхши конлар ТОП-10 талигини тузган.

Марказ очиқ конлардан иборат “Мурунтов” мажмуаси 2021 йилда 2 миллион унциядан бироз кўпроқ олтин қазиб олган деб баҳолаган.

Давлат компанияси томонидан бошқариладиган коннинг узунлиги 3,3 кмдан ошиқ, кенглиги 2,5 км ва 600 метр чуқурликда. Ҳисоботда жуда яхши ресурс захирасига эга (150 млн унциядан ортиқ) “Мурунтов” мажмуаси яқин келажакда дунёнинг энг йирик олтин кони мақомини сақлаб қолиши тахмин қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Kitco маркази “Мурунтов” конини 2020 йилда ҳам олтин қазиб олиш бўйича энг яхши кон деб топган.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин Мурунтов

Баҳолаганлар

573

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг