Навоийда ЙТҲда ўлган банк ходимлари дам олиш куни ишга чақирилиб, ҳалокатга учрагани тасдиқланди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Навоий вилоятида АТ “Халқ банки” Нурота туман филиали бошқарувчиси Темурмалик Пирматов (1992 йил), бош ҳисобчиси Музаффар Саидов (1981 йил), Мониторинг бўлими бошлиғи Юнусжон Равшанов (1989 йил) мудҳиш ЙТҲ оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. ЙТҲда яна бир автомобилдаги 5 киши ҳам ҳалок бўлганди.

ЙТҲ шанба куни юз бергани, бу кунда банк ходимлари дам олиши кераклиги, аммо негадир бир банкнинг уч раҳбар ходими биргаликда катта тезликда Нуротага кетаётгани айтилганди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳолат юзасидан текширув бошлаганди. Вазирлик ўтказилган текширув натижаларини эълон қилди.

Қайд этилишича, Меҳнат вазирининг 2021 йил 8 ноябрдаги 407-ИЧ-сонли буйруғига асосан тузилган махсус комиссия томонидан тўлиқ ўрганилган.

“Ушбу вазият меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган ҳодиса деб топилди ва жабрланувчиларнинг ҳар бирига Н-1 шаклидаги далолатнома тузиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси АТ “Халқ банки” бошқаруви раиси номига ва АТ “Халқ банки” Навоий вилояти филиалига ёзма кўрсатма киритилди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, махсус текшириш материаллари Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармасига юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

591

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made