Меҳнат вазирлиги “Халқ банки” ходимлари иши бўйича махсус текширув ўтказади
3-саҳифа
−
10 Ноябрь 2021
9669Аввалроқ, Навоий вилоятида АТ “Халқ банки” Нурота туман филиали бошқарувчиси Темурмалик Пирматов (1992 йил), бош ҳисобчиси Музаффар Саидов (1981 йил), Мониторинг бўлими бошлиғи Юнусжон Равшанов (1989 йил) мудҳиш ЙТҲ оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. ЙТҲда яна бир автомобилдаги 5 киши ҳам ҳалок бўлганди.
ЙТҲ шанба куни юз бергани, бу кунда банк ходимлари дам олиши кераклиги, аммо негадир бир банкнинг уч раҳбар ходими биргаликда катта тезликда Нуротага кетаётгани айтилганди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан махсус текширув ўтказилишини маълум қилди. Бунинг учун вазирнинг махсус комиссия тузиш тўғрисида буйруғи ҳам тайёрланган.
Қайд этилишича, ўрганиш ишлари 15 кун муддат ичида олиб борилади.
LiveБарчаси