Навоийда яна ноқонуний тарзда балиқ овланди
3-саҳифа
−
31 Январь 2023
5330Навоий вилоятидаги Айдаркўлда қоидаларни бузган ҳолда балиқ овлаган шахс аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Нурота тумани “Темирқовуқ” маҳалласида яшовчи фуқаро Айдаркўл табиий сув ҳавзасидан 11 дона оқсила балиқларини ноқонуний овлаган.
Ушбу ҳолат юзасидан Мажбурий жазо тайинлаш кодексининг 90-моддаси,1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Шунингдек, унга нисбатан 3 000 000 сўм миқдорида жарима ҳамда 3 300 000 сўм табиатга етказилган зарар белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги Тўдакўл сув ҳавзасида 6 нафар фуқаро қоидаларни бузган ҳолда жами 48 дона балиқни овлаган эди.
LiveБарчаси