Навоийда рус тили ўқитувчиси ўқувчиларни калтаклади

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда "Навоийда рус тили ва адабиёт ўқитувчиси ўқувчиларни калтаклади" сарлавҳаси остида видео тарқалди. Мазкур ҳолатга Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 1 февраль куни Навоий шаҳрида жойлашган 18-сонли мактаб ўқитувчиси М.Ш. дарс жараёнида 9-синфнинг 2 нафар ўқувчилари А.А. ва Ш.Б.ларни калтаклаган. 

Ўқувчилардан бири А.А. ва унинг онаси У.Д. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўқитувчи М.Ш.га қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жароҳат олган ўқувчиларга нисбатан суд-тиббий экспертизаси ўтказилиши тайинланган.

“Яна бир бор таъкидлаймиз, болаларга нисбатан содир этилган ҳеч бир зўравонлик ҳолати жавобсиз қолиши мумкин эмас. Болалар омбудсмани мазкур факт юзасидан боланинг қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан ўз кузатувини қатъий давом эттиради. Бу борада қўшимча маълумот берилади”, дейилади муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёда ҳам ўқитувчи ўқувчини калтаклаганди. Кейинчалик муаллимга нисбатан жиноий иш очилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий калтаклаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made