Навоийда олтин изловчилар “ўлжаси” билан қўлга олинди

Жамият 11091
image

Навоий вилоятида яшовчи икки шоввоз эски олтин конидан таркибида олтин зарралари бўлган тошларни қазиб олаётган пайтда қўлга олинди. Текширув натижаларига кўра, уларда жами 230 млн сўмлик олтин борлиги аниқланган.

Вилоятининг Учқудуқ туманида жойлашган “Айгул-партия” деб номланган эски олтин конидан таркибида олтин зарралари бўлган тошларни ноқонуний йўл билан қазиб олаётган Хатирчи туманида яшовчи фуқаролар Т.Ж. ва Ш.М. қўлга олинган. 

Аниқланишича, фуқаро Т.Ж.ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 85 J 126 BA бўлган Ford русумли автомашинасида 17 та қопга жойланган 1264 кг оғирликдаги таркибида олтин зарралари бўлган майда тошларни, фуқаро Ш.М. эса ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 85 С 684 СA бўлган Ford русумли автомашинасида 33 та қопга жойланган 1654 кг оғирликдаги тошларни олиб чиқиб кетаётганида тўхтатиб қолинган. Уларга холислар иштирокида баённома расмийлаштирилган.

Мутахассислар томонидан  текшириб кўрилганда фуқаро Т.Ж. томонидан ўзлаштирилган 1264 кг оғирликдаги тошлардан 148 гр (89 000 000 сўм) миқдордаги олтин моддаси борлиги, шериги Ш.М.дан олинган 1654 кг оғирликдаги тошлардан эса 234 гр (141 000 000 сўм) миқдордаги олтин моддаси борлиги аниқланган.

Содир этилган ҳолат юзасидан ҳозирги кунда Новоий вилояти Учқудуқ тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, ҳозирда 1 гр олтиннинг нархи 604 863,5 сўм этиб белгиланган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 273
Рейтинг: 2.9
t
×