Навоийда “Меҳрик” ва яна 9 киши қўлга олинди

3-саҳифа

image

Навоий вилоятида “Долзарб 40 кунлик” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ҳуқуқ тартибот органлари томонидан “Меҳрик” лақаби билан танилган, 1991 йилда туғилган Меҳриддин Музаффарович Аллаёров қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

“Меҳрик” билан бир қаторда, 1995 йилда туғилган Умид Шухратович Тураев ва уларнинг 8 нафар жиноий шериклари ҳам ушланган. 

Билдирилишича, ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан содир этган хатти-ҳаракатлари учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган ҳамда қамоққа олиниб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

“Навоий вилояти ИИБ мазкур шахслардан жабрланган ёки уларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари тўғрисида маълумотга эга бўлган фуқароларни вилоят ИИБнинг 79-229-50-22, 79-229-50-23 телефон рақамларига қўнғироқ қилишларини сўрайди. Маълумот тақдим этган инсонларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий Долзарб 40 кунлик Меҳрик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг