Навоийда маст ҳайдовчи “Nexia-3”ни “виноводка”га урди
Жамият
−
18 Июль 2023 5917 1 дақиқа
Навоийда маст ҳайдовчи “Nexia-3”да ароқ дўконига бориб урилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот бўлими хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 июль куни соат 03:30 ларда бухоролик 37 ёшли ҳайдовчи “Nехiа-3”да Кармана тумани ҳудудидан ўтган йўлда светофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатланган ва “Cobalt” билан тўқнашган. Шундан сўнг, бошқарувни йўқотган ҳайдовчи шу атрофда жойлашган спиртли ичимликлар дўконига бориб урилган.
Шунингдек, у мазкур ЙТҲни содир этгунига қадар ҳам Алишер Навоий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиш давомида бир нечта қўпол қоидабузарликлар содир этгани кузатув камераларига тушгани маълум бўлди.
ЙПХ инспекторлари томонидан ўтказилган текширув давомида ҳайдовчи маст ҳолатда экани аниқланган. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга юборилган.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь