Навоийда Lacetti пиёдани уриб юборди (видео)

3-саҳифа 10323
image

Жорий йилнинг 25 октябрь куни Навоий вилоятида Lacetti русумли автомобиль йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Пиёда тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Ички ишлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, воқеа соат 11:26 да вилоятнинг маркази Навоий шаҳрида, И.Каримов ҳамда Ўзбекистон кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. 

2001 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Ҳ. Lacetti русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда 1977 йилда туғилган Ф.Р. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Хабарга кўра, мазкур ЙТҲ юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходилари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиззахда “Жигули” русумли автомобиль 3 ёшли қизчани уриб юборган, пиёда воқеа жойида вафот этганди. Бундан аввал, Қарши шаҳрида пиёданинг ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 304
Рейтинг: 3
t
×