Навоийда Халқ таълими мансабдорлари 43,6 млн сўмни “еб юборди”

3-саҳифа

image

Навоий вилояти Хатирчи тумани Халқ таълими бўлими мансабдор шахслари бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Республика Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Навоий вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув натижасига кўра, вилоятнинг Хатирчи туман Халқ таълими бўлими мансабдор шахслари ўзаро жиноий тил бириктиргани аниқланган. Мансабдор шахслар 2022 йил июнь-декабрь ойларида 43,6 млн сўм миқдоридаги рағбатлантириш ва иш ҳақларини ноқонуний ҳисоблаб, бюджет маблағларини талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 26 февраль куни Хатирчи туман Халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

“Ҳозирда ушбу жиноят иши доирасида прокуратура идоралари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий Халқ таълими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг