Навоийда қурилиш моллари дўкони ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган қурилиш  моллари дўконида йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа кеча, 9 апрель куни туманнинг Ислом Каримов кўчасида жойлашган 3 қаватли қурилиш моллари савдо марказида содир бўлган. Ёнғин тўғрисида Навоий вилояти Кармана туман ФВБ диспетчерлик хизматига соат 23:03 да хабар келиб тушган. 

Чақирувга кўра, ФВБдан 14 та ёнғин қутқарув экипажи жалб қилиниб, воқеа жойига зудлик билан етиб борилган. ФВБ ходимлари 800 квадрат метрга эга бўлган савдо дўконидаги ёнғинни соат 01:59 да  бартараф этган. 

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар тўғрисида  маълумот келиб тушмаган.

Ёнғин сабаби очиқланмаган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Навоий ФВВ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг