Навоийда Қизил китобга киритилган қушлар овлангани аниқланди

Crime

image

Навоий вилоятида Қизил китобга киритилган “Зарафшон қирғовул”лари овлангани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълум қилди.

Навоий вилояти Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги Назорат бўйича инспекция ҳамда Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими ходимлари томонидан ўтказилган рейдда Бухоро вилояти Вобкент тумани “Узбаком” МФЙда яшовчи фуқаро А.А. томонидан Қизитепа тумани “Ўртачўл” массиви ҳудудида ов йўлланмаси асосида 2 дона ёввойи қуён ҳамда ноқонуний равишда 3 (уч) дона Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган “Зарафшон қирғовул”ларини овлаганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 94-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тегишли ҳужжатлар Маъмурий суд органларига юборилиб, табиатга 6 690 000 сўм зарар етказилгани белгиланган.


Rate Count

183

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends