Навоийда икки қиз мудҳиш ЙТҲда вафот этди

3-саҳифа 18226
image

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида Lacetti русумли машина йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида икки нафар қиз вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ жорий йилнинг 2 июль куни соат 15:30 лар атрофида Хатирчи туманидан ўтган 4R-56 магистралида содир бўлган. Туманда яшовчи 1997 йилда туғилган фуқаро Lacetti автомобилини Лангар-Хатирчи йўналишининг 21-километрида ағдарилган.

Оқибатда машина салонида бўлган икки нафар қиз воқеа жойида вафот этган. Яна бир йўл йўловчи туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 999
Рейтинг: 3
Теглар
t
×